Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

ИТСВда Ўзбекистонда фаолият юритаётган турк сармоядорлари билан учрашувлар бўлиб ўтди


ИТСВда Ўзбекистонда фаолият юритаётган турк сармоядорлари билан учрашувлар бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 13 декабрь. /«Дунё» АА/. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ) Туркиянинг Ўзбекистон фаолият юритаётган «Betlis Textile» ва «Quadro Marmara Group» компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

 ИТСВ маълумотига кўра, 2006 йилда ташкил этилган «Betlis  Group» компанияси таркибига кирувчи «Betlis Textile» корхонаси Тошкент вилоятида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритади. «Betlis  Group» таркибига 4 минг нафарга яқин ходимга эга бўлган 9 та компания киради. Компаниянинг йиллик экспорт қиймати 30-35 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

«Quadro Marmara Group» компанияси Тошкент вилоятида интенсив боғдорчилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқда. Ҳозирга қадар корхона томонидан 12 миллион долларлик сармоя киритилиб, 669 минг туп мевали дарахт экилди.

Мулоқот чоғида туркиялик инвесторлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, давлатимиз томонидан тадбиркорларнинг савол ва муаммоларига қаратилаётган эътибор, мамлакатимизда яратилган қулай сармоявий муҳитга юксак баҳо берди.

Учрашувлар якунлари бўйича инвесторлар ўз фаолияти давомида дуч келадиган муаммоларни ҳал этиш ҳамда турк инвесторлари ва ўзбекистонлик шериклар ўртасида узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун шарт-шароит яратиш бўйича тегишли чоралар кўришга тайёрлиги билдирилди.