Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон ўтган йилнинг 11 ойида қарийб 3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди


Ўзбекистон ўтган йилнинг 11 ойида қарийб 3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди

ТОШКЕНТ, 11 январь. /“Дунё” АА/. 2022 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Ўзбекистонда 2,9 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хорижга тўқимачилик маҳсулотларини сотиш ҳажми 2021 йилнинг шу даври билан таққослаганда  250,5 миллион АҚШ долларига ошган.

Бу даврда Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг энг кўп қисмини Россияга (1,2 миллиард АҚШ доллари), Туркияга (482 миллион), Қирғизистонга (458 миллион), Хитойга (253 миллион), Эронга (75 миллион), Польшага (73,2 миллион), Қозоғистонга (55,3 миллион), Тожикистонга (54,5 миллион), Беларусга  (39,2 миллион) ва Италияга (36,9 миллион АҚШ доллари) экспорт қилди.