ТОШКЕНТ, 13 январь. /«Дунё» АА/. 2023 йил 1 январь ҳолати бўйича мамлакатимизда чет эл капитали иштирокидаги 15 801 та корхона ва ташкилот фаолият кўрсатаётир, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, улар йил давомида 2512 тага кўпайган. Хориж капитали иштирокидаги корхоналарнинг энг кўпи қуйидаги мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади:
Россия – 3156
Туркия – 2204
Хитой – 2141
Қозоғистон – 1258
Жанубий Корея – 930