Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар Омбудсманлар халқаро конференциясида тақдим этилди


Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар Омбудсманлар халқаро конференциясида тақдим этилди

АНҚАРА, 13 январь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова жорий йил 11-12 январь кунлари Анқара шаҳрида ташкил этилган «XXI асрда Инсон ҳуқуқлари келажаги» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Туркия Омбудсмани институти ташкил этилганлигининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган ушбу халқаро конференциянинг очилиш маросимида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған иштирок этди. Шунингдек, тадбирда 41 хорижий давлат, жумладан, Қозоғистон, Россия, Украина, Озарбайжон, Италия, Руминия, Молдова, Кения, Сербия, Венгрия, Норвегия, Франция, Қатар, Филиппин, Покистон, Бангладеш, Африка минтақаси ва бошқа қатор мамлакатлардан салкам 70 нафар  Омбудсман ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказлар вакиллари қатнашдилар.

Шарқ ва Ғарб омбудсманларини бирлаштириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсад қилинган конференцияда аҳолининг заиф қатламлари, айниқса, аёллар, вояга етмаганлар, кексалар ва имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини XXI асрдаги муаммолардан келиб чиқиб, самарали ҳимоя қилишда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ўрни муҳокама қилинди.

Омбудсман Феруза Эшматова ўз нутқида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги кенг қамровли ислоҳотлар юзасидан ҳамда Омбудсман институти фаолияти ва ваколатлари ҳақида маълумот берди.

Тадбир доирасида иштирокчилар Туркия парламенти ҳамда Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонаси фаолияти билан танишдилар.