Анқара. 28 январь. /“Дунё” АА/. Россия ва МДҲ мамлакатларини ўрганиш институти директори Солиҳ Йилмаз (Туркия) «Дунё» ахборот агентлигига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи якунларини қуйидагича изоҳлади:
- Президент Шавкат Мирзиёевнинг прагматик минтақавий ва яхши қўшничилик сиёсати Марказий Осиёда ҳамкорликнинг барча соҳаларида катта натижаларга эришиш имконини берди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарларининг мунтазам шахсий мулоқотлари, сиёсий иродаси ҳамда улар ўртасида ўрнатилган очиқ ишончли мулоқот туфайли икки томонлама муносабатлар бугун сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилди.
Шу ўринда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар 2017 йили ўрнатилган дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳида фаол ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
2022 йилда мамлакатлар давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштиришнинг энг муҳим вазифасини ҳал қилишга муваффақ бўлди, хусусан, давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича шартномалар ва Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш бўйича битимлар имзоланди ва ратификация қилинди.
Ишончим комилки, Ўзбекистон раҳбарининг икки мамлакат ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги арафасида бўлиб ўтган Бишкекка давлат ташрифи якунлари Ўзбекистон-Қирғизистон стратегик муносабатларини янада чуқурлаштиришга хизмат қилади ва минтақавий ҳамкорлик муносабатларига кучли ўсувчанлик бағишлайди.