Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси Туркия ОАВ нигоҳида


Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси Туркия ОАВ нигоҳида

ИСТАМБУЛ, 4 февраль. /«Дунё» АА/. Туркия хусусий медиа-компанияларидан бири - «Демирорен» ахборот агентлиги веб-сайтида  «Ўзбекистоннинг 2023 йилги ривожланиш режасида - таълимга эътибор» сарлавҳали мақола жойлаштирилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири

 

Унда  давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон  халқига Мурожаатномасида илгари сурилган долзарб ва мамлакат тараққиёти учун муҳим ташаббусларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти қаламга олинган.  

Мақолада Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда қўлга киритган ютуқлари, жорий 2023 йилда бажариладиган устувор вазифалар, Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсида нуфузининг ошаётгани, Конституцияга киритиш таклиф этилаётган ўзгартиришлар, хусусийлаштириш жараёни ва бошқа мавзуларга алоҳида эътибор қаратилган.

«Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида 2022 йилда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилди ва 2023 йилдаги устувор йўналишларни санаб ўтди. Хусусан, Янги Ўзбекистонни ривожлантиришнинг ягона тўғри йўли таълим сифатини ошириш эканини таъкидлади», деб ёзади турк агентлиги.

Мақолада Мармара университети иқтисодиёт факультети ўқитувчиси доктор Фаҳри Солакнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги таҳлиллари ҳам ўрин олган.  «Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистоннинг  ялпи ички маҳсулоти биринчи мартта 80 миллиард доллардан ошди, 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди ва мамлакат экспорти 19 миллиард долларга етди», дея қайд этади иқтисодий  таҳлилчи.

Материалда Ўзбекистонда 2023 йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилингани, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш жараёнида таълим сифатини оширишга эътибор янада кучайтирилгани ҳақида сўз юритилган.

«Демирорен» АА, шунингдек, Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳот ҳақида ҳам маълумот берган. Фуқаролардан Асосий қонунга ўзгартириш киритиш бўйича 220 мингдан ортиқ таклиф келиб тушгани маълум қилинган.

Нашрда Ўзбекистонда давлат бошқарувини ислоҳ қилиш,  ижтимоий давлат барпо этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги, энергетика соҳаси ва бозор муносабатларини ривожлантириш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, инвестициялар жалб қилиш ва экспорт ҳажмини ошириш каби долзаб йўналишларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам хабар қилинган.

Мақола якунидаги хулосада  Фаҳри Солак Ўзбекистон раҳбари томонидан амалга оширилаётган янги ислоҳотлар мамлакат тараққиёти учун хизмат қилишини таъкидлаган.