Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Бурсада таҳсил олаётган ва вақтинча меҳнат қилаётган ватандошлар Ўзбекистондаги ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан танишди


Бурсада таҳсил олаётган ва вақтинча меҳнат қилаётган ватандошлар Ўзбекистондаги ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан танишди

ИСТАНБУЛ, 4 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистоннинг Бурса шаҳридаги Фахрий консули идорасида Туркия университетларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

 

 Давра суҳбатида Бош консул Амирсаид Аъзамхўжаев иштирокчиларга   давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида мамлакатимизни янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини мустаҳкамлаш, таълим, иқтисодиёт ва бошқа жабҳаларга оид илгари сурилган ташаббусларнинг  мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда баркамол авлодни ҳар томонлама соғлом ва етук кадрлар бўлиб тарбия топиши учун яратилаётган шарт-шароитлар, хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ватандошлар биллан ҳамкорликда маданий-маърифий лойиҳаларни амалга ошириш, вақтинчалик консуллик рўйхатига туриш афзалликлари хусусида фикр алмашилди.

Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

Бош консулхона вакиллари ватандошларимиз таълим олаётган олий блим юртлари ва улар яшаётган ётоқхоналардаги шарт-шароитлар билан танишди.