Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Туркияга зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ва табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун ФВВнинг бир гуруҳ қутқарувчиларини жўнатади


Ўзбекистон Туркияга зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ва табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун ФВВнинг бир гуруҳ қутқарувчиларини жўнатади

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга гуманитар ёрдам ва ФВВнинг бир гуруҳ қутқарувчиларини жўнатиш бўйича топшириқ берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг телеграм-канали манбасига таяниб.

 

«Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияда рўй берган кучли зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилади», деб ёзади матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Туркия Президент  Режеп Таййип Эрдоғанга кучли зилзила оқибатида кўплаб одам қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади. Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.