Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиянинг Каҳраманмараш вилоятида рўй берган зилзила оқибатида бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси топилди


Туркиянинг Каҳраманмараш вилоятида рўй берган зилзила оқибатида бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси топилди

ТОШКЕНТ, 8 февраль. /«Дунё» АА/. Туркиянинг Каҳраманмараш вилоятида рўй берган зилзила оқибатида бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси Бойбеков Рашид Анвар ўғли топилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси Телеграм-каналида маълум қилинишича, қутқарувчилар томонидан вайроналар остидан олиб чиқилган ватандошимиз ҳозирда “Şütçü İmam Üniversitesi Tıp Fakültesi” шифохонасига жойлаштирилган ва унга илк ёрдам кўрсатилмоқда.