Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркияда рўй берган зилзила оқибатида бедарак йўқолган яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси қутқарилди


Туркияда рўй берган зилзила оқибатида бедарак йўқолган яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси қутқарилди

ТОШКЕНТ, 8 февраль. /«Дунё» АА/. Туркияда рўй берган зилзила оқибатида бедарак йўқолган яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси қутқарилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси Телеграм-каналида маълум қилинишича, қутқарувчилар томонидан 1982 йил Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган Шотирбекова Асал Ҳатай вилоятида, 1996 йилда туғилган Акрамжон Ҳошимов Малатья вилоятида вайроналар остидан қутқариб чиқарилган. Ҳозир уларга шифохонада илк тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бундан аввалроқ Каҳраманмараш вилоятида рўй берган зилзила оқибатида бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси Бойбеков Рашид Анвар ўғли топилгани ҳақида хабар қилинган эди.