Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан мамлакатдаги талафот оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш мақсадида 8 февраль куни соат 23:00 да Мудофаа вазирлигининг 71 нафар малакали ҳарбий хизматчиларидан иборат тиббий отряди Туркия Республикасига жўнаб кетди.
Сафар олдидан Мудофаа вазирлиги раҳбарияти томонидан ҳарбий хизматчиларга тегишли йўриқнома берилди.
9 февраль куни Туркия вақти билан соат 5:34 да қидирув-қутқарув тадбирларида иштирок этадиган ушбу тиббий отряд Туркиянинг Газиантеп аэропортига қўнди.
Ҳарбий-тиббий отряд таркибида тажрибали тиббиёт ходимларидан ташқари кинологлар (хизмат итлари билан) ва таъминотчилар ҳам бор. Улар ўз йўналиши бўйича барча керакли анжом ва ускуналар билан таъминланган.
Шунингдек, дори-дармонлар ва юз нафар беморга мўлжалланган ётоқ жойлари мавжуд.
ЎзА