Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиядан зилзилада жабр кўрган 11 нафар Ўзбекистон ва 6 нафар Қирғизистон фуқароси махсус самолётда Тошкентга эвакуация қилинди


Туркиядан зилзилада жабр кўрган 11 нафар Ўзбекистон ва 6 нафар Қирғизистон фуқароси махсус самолётда Тошкентга эвакуация қилинди

ТОШКEНТ, 9 февраль. /“Дунё” АА/. Туркиянинг Ҳатай вилоятида ўзбекистонлик қутқарувчилар вайроналар остидан олган қурбон бўлганларнинг умумий сони 50 нафарга етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) тарқатган сўнгги маълумотга кўра, бугун Тошкент вақти билан соат 19.00 да қутқарувчиларимиз вайроналар остидан олган қурбон бўлганларнинг умумий сони 50 нафарга етган. Аввал хабар берилганидек, бугун эрта тонгда Ўзбекистондан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Ҳатайга етказилди. Мазкур бортнинг ортга қайтишида вайронкор зилзилада жабрланган Ўзбекистоннинг 11 нафар ва Қирғизистоннинг 6 нафар фуқароси Тошкентга эвакуация қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасига бориб, қардош турк халқига яна бир бор ҳамдардлик билдирди. Парвардигордан марҳумларни ўз раҳматига олишини, уларнинг оиласи ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик беришини сўради. Жароҳат олган инсонлар тез фурсатларда соғайиб кетишини тилади.

9 февраль куни кечқурунги сўнгги маълумотларда Туркияда ҳалок бўлганлар сони 16,5 минг кишидан, жабрланганлар сони 66,1 минг кишидан ошгани, 6444 та бино вайрон бўлгани хабар қилинмоқда.

“Анадолу” агентлиги олган сурат