ТОШКЕНТ, 10 февраль./«Дунё» АА/. Туркияда содир бўлган зилзила ҳудудларида ёрдамга борган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув отрядлари охирги соатларда вайроналар остидан яна 14 кишининг жасадини олиб чиқди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, ФВВ қутқарув отрядлари Ҳатай вилояти вайроналари остида жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганларни қидириш ишларини узлуксиз давом эттирмоқда
Табиий офат эпимарказида қидирув гуруҳларимиз 4-кундирки тинимсиз ишламоқда. Охирги соатларда улар вайроналар остидан яна 14 кишининг жасадини олиб чиқди.
Қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 13 нафар жабрланган ва 64 нафар ҳалок бўлганларни вайроналар остидан олиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, кеча вайронкор зилзилада жабрланган Ўзбекистоннинг 11 нафар ва Қирғизистоннинг 6 нафар фуқароси Тошкентга эвакуация қилинди.