Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Ўзбекистонлик бир гуруҳ ошпазлар Туркиянинг даҳшатли зилзиладан жабр кўрган ҳудудларига етиб келди


Ўзбекистонлик бир гуруҳ ошпазлар Туркиянинг даҳшатли зилзиладан жабр кўрган ҳудудларига етиб келди

ИСТАНБУЛ, 11 февраль. /«Дунё» АА/. Таниқли ошпаз  Бахриддин Чустий бошчилигидаги ўзбекистонлик ошпазлар гуруҳи Туркияга етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасининг телеграм-каналида маълум қилинишича, Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида катта талофатлар кўрилгани туфайли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ёшлар - келажагимиз» жамғармаси томонидан иссиқ овқат тайёрлаб, тарқатиш мақсадида Ўзбекистондан Бахриддин Чустий бошчилигидаги ошпазлар гуруҳи  юборилди.

Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, табиий офат қурбонлари сони айни пайтда 20 минг кишидан ошган, 80 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.