Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Ўзбекистон Туркияга 170 тонна гуманитар ёрдам юборди


Ўзбекистон Туркияга 170 тонна гуманитар ёрдам юборди

“Анадолу” хабар беришича, Ўзбекистон Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган ҳудудларига ҳозиргача 170 тонна инсонпарварлик юки жўнатган. Акция Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги “Ёшлар келажаги” жамғармаси, Ўзбек-турк ишбилармонлар уюшмаси, Ташқи иқтисодий алоқа кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган.

Маълум қилинишича, 45 тонна дори-дармон ва тиббий буюм, 8 тонна озиқ-овқат, 90 тонна кийим-кечак, пойабзал, кўрпа-тўшак, гигиена воситалари, 130 генератордан иборат ашёлар, шунингдек 700 дона электр иситгич ва бошқа зарур буюмлар 6 та юк самолёти ва 7 та юк машинасида Туркиянинг турли минтақаларига етказилди. Молиявий манба шаклида ёрдам йиғиш ҳам давом этмоқда.

Истанбулдаги Ўзбекистон маданият, тадқиқот ва бирдамлик уюшмаси кўнгиллилари ва юртимиздан борган 100 кишилик қидирув-қутқарув гуруҳи офат зонасида ишлаяпти. Дала шифохоналарида 71 нафар шифокоримиз жабрланганларни даволамоқда.