Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон ТИВ раҳбари: Ҳозирги қийин дамда биз Туркия билан биргамиз


Ўзбекистон ТИВ раҳбари: Ҳозирги қийин дамда биз Туркия билан биргамиз

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Бугун Туркияга ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ҳалокатли зилзиладан энг кўп жабр кўрган Туркия шаҳарларидан бири -  Газиантепда ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

"Биз дўстимиз, Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан Газиантепда учрашдик, деб ёзди Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўзининг Твиттердаги саҳифасида. Оқибатлари қалбимизда чуқур жароҳатларни қолдирган зилзилалар муносабати билан Президентимиз ва Ўзбекистон халқи номидан чин самимий  ҳамдардлик билдирдим. Биз ҳозирги қийин дамда Туркия билан биргамиз”.

Эслатиб ўтамиз: табиий офат юз берганидан сўнг дарҳол хизмат итларига эга бўлган, кўчма шифохонали ҳарбий тиббий гуруҳдан иборат ўзбек қутқарувчилари кўмак бериш учун Туркияга етиб келишган,  махсус самолётларда ҳамда ер усти транспортлари воситасида инсонпарварлик ёрдамлари юборилмоқда.