Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркия ОАВ: Ўзбекистон ёшлари Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотираларини сунъий интеллект ёрдамида тасвирлаш лойиҳасини ишлаб чиқишди


Туркия ОАВ: Ўзбекистон ёшлари Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотираларини сунъий интеллект ёрдамида тасвирлаш лойиҳасини ишлаб чиқишди

ИСТАНБУЛ, 7 апрель. /«Дунё» АА/. Туркиянинг  «Демирорен» ахборот агентлиги «Сунъий интеллект ёрдамида «Бобурнома» расмлари» сарлавҳали мақола эълон қилди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

 Унда Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида Бобурийлар сулосасининг асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан ёзилган «Бобурнома»да акс этган тасвирларни сунъий интеллект ёрдамида суратга айлантириш лойиҳасига старт берилгани  маълум қилинган.

«Ўзбекистон ёшлари мазкур лойиҳа доирасида Андижон шаҳрида туғилган Бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг исмини матн сифатида сунъий интеллектга юкладилар. «Бобурнома»да ўрин олган батафсил тавсифларга асосланиб, сунъий интеллект шаҳарлар, жойлар, одамларнинг кундалик яшаш жойлари ва либослари, жанг майдонлари, воқеалар ва тарихдаги етакчиларни тасвирлай бошлади», деб ёзади нашр.

Мақолада  Ўзбекистон ҳукумати ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлагани таъкидланган.

«Нега биз Бобур асарини танладик, чунки у шаҳарларни, одамларни жуда чуқур тасвирлаб берган ва ўша давр муҳитини яхши тасвирлаб бера олган. Бу нейрон тармоқ ишини осонлаштиради», дея лойиҳа муаллифларидан бирининг сўзларидан  иқтибос  келтиради «Демирорен» АА .

«Демирорен» АА  томонидан  эълон қилинган ушбу мақола, шунингдек, Туркиянинг 10 дан ортиқ босма ва электрон нашрлари томонидан ҳам чоп этилди.