Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Турк дунёси - матбуот симпозиуми


Турк дунёси - матбуот симпозиуми

Куни кеча Истанбул шаҳрида Турк дунёси шарҳловчиларининг симпозиуми бўлиб ўтди.

Тадбирда Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Венгрия давлатлари оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Анжуман ташкилотчиси – Туркия Президенти ҳузуридаги коммуникация бўйича бошқармасининг матубот ва телерадио эшиттириш бўлими мудири Оғуз Гёксу тез ўзгараётган глобал дунёда оммавий ахборот воситаларининг ўрни, кўп қутбли дунё шакллантирилаётган шароитда матбуотнинг роли тўғрисидаги қарашлари билан ўртоқлашди.

Анадолу агентлигининг муҳаррир мувофиқлаштирувчиси глобал тараққиёт замонида малакали журналистикага ижтимоий тармоқнинг рақобатчи ўлароқ кириб келгани, унинг тараққиёт хабарлари жамиятни чалғитаётганига урғу берди.

Қайд этилишича, тармоқ муҳбирлари қўлларидаги мобил телефон воситасида ҳам тасвирчи, ҳам суратчи, ҳам муҳаррир вазифасини бажариб келмоқдалар. Бу эса анъанавий матбуотга соя ташламоқда.

Бостоннинг фикрича, бу ҳабар расмий манбалардан олинмайди, унинг амалиёти тўғри эканига шубҳа билдиради. – Бу хабарлар дезинформациядан иборат, дея оламиз. Бу вақтинча жараён, – деди у.

Тадбирда турк дунёси ҳамкорлиги ва мувофиқлаштириш ишини янги даражага олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Сўзга чиққан матбуот вакиллари турк дунёсининг босма ва интернет нашрини ташкил этиш, ҳамкорликда ҳужжатли ва тарихий фильмлар яратиш таклифларини ўртага ташлашди.

Шу билан анжуман ўз ишини якунлади.

ЎзА сиёсий шарҳловчиси Аброр Ғуломов,
Истанбул шаҳри.