Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиядан муносабат: Олий ва юқори даражалардаги Ўзбекистон-Германия алоқаларининг жадаллиги икки томонлама муносабатларнинг янги босқичга кўтарилишига хизмат қилди


Туркиядан муносабат: Олий ва юқори даражалардаги Ўзбекистон-Германия алоқаларининг жадаллиги икки томонлама муносабатларнинг янги босқичга кўтарилишига хизмат қилди

АНҚАРА, 5 май. /«Дунё» АА/. «EkoAvrasya» Евроосиё иқтисодий алоқалар уюшмаси бошқаруви раиси Ҳикмет Эрен (Туркия) «Дунё» АА учун  интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга 2-3 май кунлари  бўлиб ўтган  ташрифи якуний натижаларини эътироф этди:

 

– Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги ҳамкорлик ривожини катта қизиқиш билан кузатаяпман.

Халқаро ишбилармон доиралар вакиллари Ўзбекистонда сўнгги бир неча йил ичида ўз самарасини кўрсатиб, хорижий инвесторлар эътиборини тортаётган кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни олқишламоқда.

Шу нуқтаи назардан, олий ва юқори даражалардаги Ўзбекистон-Германия алоқаларининг жадаллиги савдо-иқтисодий, сармоявий ва технологик соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг янги сифат босқичига кўтарилишига хизмат қилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи мустаҳкамланиб бораётган кўп қиррали муносабатларнинг мантиқий давоми бўлиб, икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги масалалар бўйича ўз вақтида «соатларни тўғрилаб олиш» имконини берди.

Европа Иттифоқининг иқтисодий локомотиви бўлган Германия билан алоқаларни чуқурлаштириш Ўзбекистоннинг савдо ва сармоявий кўрсаткичларини оширишга хизмат қилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма лойиҳалар сони икки баробар ортгани қувонарли. Шунингдек, Ўзбекистонда Германия капитали иштирокидаги корхоналар сони 219 тага етди.

Германия Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий ҳамкори сифатида минтақавий инфратузилма лойиҳаларини, жумладан, транспорт ва энергетика соҳасидаги лойиҳаларни фаол илгари сурмоқда. Германиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармояси 5,5 миллиард долларга етгани, сўнгги бир неча йил ичида унинг 4 миллиарди жалб этилгани менда катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар туфайли Германиянинг «Deutsche Bank», «Commerzbank» ва «Landesbank» каби йирик банклари, шунингдек, Германиянинг «Siemens», «BASF», «Thissen Group», «Knauf», «Claas», «Falk Porsche»  ва  бошқалар каби  технология гигантлари республикада муваффақиятли фаолият  олиб  бормоқда.

Ташриф доирасида ўтказилган бизнес-форум натижалари ҳам эътирофга лойиқ бўлиб, унинг натижасида «яшил» энергия, кимё, фармацевтика саноати, шунингдек, янги савдо, инвестиция ва технологик, шунингдек, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва бошқа устувор йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 9 миллиард долларлик келишувларга эришилди.

Ишончим комилки, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида Германия томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳамда икки  давлат ҳукуматлари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Декларациянинг жорий ташриф чоғида имзолангани Ўзбекистон иқтисодиётига ва бутун Марказий Осиё давлатларининг иқтисодиёти ривожига кучли туртки бўлади.