Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Туркиядан муносабат: Афғонистон йўналишидаги Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги, шубҳасиз, бутун Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашга ижобий таъсир кўрсатади


Туркиядан муносабат: Афғонистон йўналишидаги Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги, шубҳасиз, бутун Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашга ижобий таъсир кўрсатади

АНҚАРА, 6 май. /«Дунё» АА/. Анқара Инқироз ва сиёсат тадқиқот маркази «ANKASAM» директори Меҳмет Сейфеттин Эрол  «Дунё» АА мухбирига  берган  интервьюсида Ўзбекистон  Президенти Шавкат  Мирзиёевнинг  2-3 май кунлари  Германияга бўлиб ўтган ташрифи натижаларини  изоҳлади:

 

– Ўзбекистон Президентининг Германияга ташрифи ҳам кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш, ҳам бепоён Марказий Осиё минтақасида кўп томонлама хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган Ўзбекистоннинг минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш бўйича янги минтақавий сиёсати келажакда Марказий Осиё минтақасини Европа билан боғловчи самарали йўналишни ташкил этувчи Транскаспий йўлаги лойиҳасини ривожлантиришга хизмат қилди.

Ўзбекистон раҳбарининг Германияга бу галги ташрифи натижасида Германия ҳукумати томонидан ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаш бўйича келишувга эришилди.

«Германия – Марказий Осиё» форматида мулоқот майдонини ишга тушириш бўйича музокараларда эришилган келишувлар ҳам катта аҳамиятга эга. Ишончим комилки, юқоридаги йўналишларда Ўзбекистон-Германия қўшма ҳамкорлиги Транскаспий йўлагини ривожлантириш ва йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга, шунингдек, «Германия – Марказий Осиё» ҳамкорлик доирасидаги кўп қиррали минтақавий муносабатларни фаоллаштиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон ва Германия раҳбарларининг минтақавий хавфсизликни, жумладан, Афғонистондаги вазиятни таъминлаш масалаларини муҳокама қилгани эътиборга молик. Томонлар гуманитар лойиҳаларни, жумладан, логистика маркази ва Термиз шаҳридаги Афғонистон ёшлари учун таълим маркази имкониятларидан  фойдаланишни давом эттиришга келишиб олгани қувонарлидир.

Афғонистон йўналишидаги Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги, шубҳасиз, бутун Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашга, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни сақлашга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.