Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Ўзбекистон диломатлари Туркияда вақтинча ишлаётган ҳамюртларимиз ҳолидан хабар олди


Ўзбекистон диломатлари Туркияда вақтинча ишлаётган ҳамюртларимиз ҳолидан хабар олди

ИСТАНБУЛ, 18 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ходимлари Истанбул шаҳридаги «Ўзбегим миллий таомлари» ресторанидан  вақтинча ишлаётган ватандошларимиз билан учрашув ўтказдилар, деб   хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда ёшларни ҳар томонлама баркамол авлод этиб тарбиялаш бўйича кўрилаётган  чора-тадбирлар, ушбу йўналишда қабул қилинган давлатимиз раҳбарининг фармон  ва қарорларининг  мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар  берилди. Шунингдек, Янгиланган Ўзбекистон Конституциянинг 79-моддасига «давлат ёшларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий жисмоний ва ахлоқий жиҳатидан шаклланиши, уларни ишга жойлашиш, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади», деган қоида мустаҳкамлангани  алоҳида таъкидланди.

 Хорижий давлатда ўзбек тили, халқимиз маданияти, тарихи, урф-одатларини  кенг  тағиб  қилиш бўйича ҳамкорликдаги  ишларга  эътибор  қаратилди.

Ўз навбати, мигрант юртдошлар,  ўзларини  қизиқтирган  ҳуқуқий ва бошқа масалаларга  оид саволларга  дипломатлардан  атрофлича жавоб  олишди.

Ўзбекистон  расмий вакиллари, шунингдек, ватандошларимизнинг меҳнат ва  яшаш шароитлари билан ҳам танишдилар.