Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Бош консулликда ”Ўзбек саноатчилари, тадбиркорлар ва илм кишилари” халқаро жамиятининг раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди


Бош консулликда ”Ўзбек саноатчилари, тадбиркорлар ва илм кишилари” халқаро жамиятининг раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

ИСТАНБУЛ, 25 май. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз Бош консуллиги дипломатлари Истанбул шаҳрида яқинда тузилган “Ўзбек  саноатчилари, тадбиркорлар ва илм кишилари жамияти” (“Uluslararası Özbek sanayıcıler, iş ve bilim insanları Derneği”) раҳбари Фурқат Алимжанов билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Бўлиб ўтган мулоқот давомида мазкур янги жамиятнинг қисқа ва узоқ муддатли фаолияти стратегияси, мақсад ва вазифалари ҳамда ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

“Ўзбек  саноатчилари, тадбиркорлар ва илм кишилари жамияти”  низомида Туркия ва Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорлар, талабалар, санъат аҳли, илм ва технология мутахассисларининг ўзаро ҳамкорлигига кўмаклашиш, замонавий технологиялар, сармоя, коммуникация сингари соҳаларда тажриба алмашувни таъминлаган ҳолда ҳар икки мамлакат иқтисодиёти равнақига ҳисса қўшиш сингари эзгу мақсадлар ўз ифодасини топган.