Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Туркияга ишлаш учун борган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига фойдали маслаҳатлар берилди


Туркияга ишлаш учун борган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига фойдали маслаҳатлар берилди

ИСТАНБУЛ, 31 май. /“Дунё” АА/. Кеча Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг (ТММА) вакили Туркияда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ТММА томонидан Тошкент – Дубай – Истанбул – Анталия йўналиши орқали ишга юборилган 15 нафар ватандошимизни Истанбул шаҳридаги “Сабиҳа Гёкчен” халқаро аэропортида кутиб олиш ва кузатишни ташкиллаштириб, уларга фойдали маслаҳатлар беришди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Ватандошлардан мезбон давлат қонунларини бузмаслик ҳамда иш жойида меҳнат интизомига риоя қилиш сўралди. Туркиядаги меҳнат фаолиятлари даврида ўзларини қизиқтирган барча саволлар бўйича консуллик муассасаси ва ТММА ходимлари билан боғланишлари мумкинлиги таъкидланди.