Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Бош консулхонасида Туркиянинг етакчи ННТ раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди


Ўзбекистон Бош консулхонасида Туркиянинг етакчи ННТ раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди

ИСТАНБУЛ, 9 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонасида Туркиянинг етакчи  нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Унда «Адолат ва тараққиёт» партияси асосчилар кенгаши аъзоси ва собиқ Туркиянинг Европа Иттифоқи вазири ўринбосари доктор Алааттин Буюккая, «Саноат яратувчилар кенгаши жамияти» раҳбари Эрай Сертач Эрсайин, «Турк дунёси тадбиркорлари» жамияти асосчилари Эрдоган Эрдоғду ва Байрам Байраммуҳамедов иштирок этишди.

Туркия томони мамлакатимизда банк, туризм, суғурта, таълим соҳалари, ташкил этилган эркин иқтисодий зоналар фаолияти  ва бошқа   жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали  натижалари билан  таништирилди.

Мулоқот давомида жорий йил 20 июнь куни «Турк дунёси тадбиркорлари» жамияти биносида Бош консулхона дипломатлари томонидан Ўзбекистоннинг инвестициявий, экспорт ва туризм салоҳиятига  бағишланган тақдимот ўтказишга келишиб олинди.

 Томонлар, шунингдек, яқин келажакда ҳамкорликда ташкил этиладиган тадбирлар  режасини ҳам муҳокама қилдилар.