Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Истанбулда Ўзбекистон раислигида Туркий давлатлар ташкилотининг юқори даражали мансабдор вакиллари комиссиясининг йиғилиши бошланди


Истанбулда Ўзбекистон раислигида Туркий давлатлар ташкилотининг юқори даражали мансабдор вакиллари комиссиясининг йиғилиши бошланди

ИСТАНБУЛ, 15 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун Истанбулда (Туркия) Ўзбекистон раислигида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) юқори даражали мансабдор вакиллари комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Ташкилотга аъзо давлатлар - Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон делегациялари ТДТ Котибияти кўмагида ташкилот доирасида ишлаб чиқилаётган масалалар ва ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқишмоқда.

Учрашувда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва 2023 йили Ўзбекистон президентлиги даврида ТДТ доирасидаги энг муҳим тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, ташкилотнинг октябрь ойида Туркистонда бўлиб ўтадиган саммитига тайёргарлик масалаларига асосий эътибор қаратилаётир.