Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиянинг Бурса вилояти билан икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда


Туркиянинг Бурса вилояти билан икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

ИСТАНБУЛ, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консулхонаси ходимлари Бурса шаҳрига  ташрифи давомида мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимотлар  ўтказдилар, деб  хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Уларда Ёш саноатчи ишбилармон доиралари ва бошқарувчилари (GESİAD) ва Болқон ишбилармон доиралари (BALKANSİAD) уюшмалари аъзолари иштирок этишди.

Тадбирлар давомида турк ишбилармон доира вакилларига Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги, сўнгги йилларда  иқтисодиётни либераллаштириш ҳамда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар етказилди. Мамлакатимизда ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш ҳукумат даражасида кўрилган чора-тадбирлар, яратилган қулай шарт-шароитлар таъкидланди.

Иштирокчиларга қонуний меҳгнат миграциясини ташкил этиш бўйича  амалга  ошрилаётган  ишлар  ҳақида  сўзлаб  берилди.  Туркий  томони билан  Ўзбекистондан малакали иш кучини Бурсага марказлашган ҳолда жалб қилиш юзасидан фикр  алмашилди.

Ёш саноатчи ишбилармон доиралари ва бошқарувчилари уюшмаси бошқарув кенг аши раиси Мурат Кая Ўзбекистонда сўнгги йилларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, инвесторлар хақ-ҳуқуқини таъминлаш юзасидан амалга  оширилган ислоҳотларни юқори  баҳолади.

«Уюшма аъзолари билан ўзбекистонлик ҳамкорлар ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш, янги йўналишларни кашф этиш мақсадида яқин кунларда Ўзбекистонга  ишчи  сафарини  ташкил этиш режаоаштираяпмиз», - деди у.

Болқон саноатчилари ва ишбилармон доиралари уюшмаси бошқарув кенгаши раиси Фатих Шакир ўз нутқида қўйидагиларни  таъкидлади:«Биз болқонлик турклар сифатида шу кунгача болқон давлатлари билан ҳамкорликка катта урғу бериб келганмиз. Бугунги тадбирдан сўнг қардош Ўзбекистон билан ҳали кашф этилмаган кўп қиррали ҳамкорлик ришталарини ўрнатишга қарор қилдик. Бу борада, энергетика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари, текстиль, кимё, чарм-пойабзал, озиқ-овқат каби соҳаларда катта имкониятлар мавжуд. Ушбу соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга тайёрмиз».