Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиядаги фестивалда иштирок этаётган ўзбек ёшлари билан учрашув ўтказилди


Туркиядаги фестивалда иштирок этаётган ўзбек ёшлари билан учрашув ўтказилди

АНҚАРА, 24 июнь. /«Дунё» АА/. Куни кеча Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси вакиллари Туркиянинг Анқара шаҳрида ўтказилаётган XXI Халқаро болалар фестивалида иштирок этаётган 40 нафарга яқин ёшларимиз билан учрашув ташкил қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Дипломатик ваколатхона ходимлари ёшларимизни Туркиядаги тадбирда муваффақиятли иштироки билан самимий қутлади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик нафақат юртдошларимиз, балки халқаро жамоатчиликни ҳам ўзига жалб этаётгани таъкидланди.

Учрашувда яқинлашиб келаётган 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан делегация такрибидаги ёш ўғил-қизларимиз муборакбод этилди. Она Ватанимизнинг порлоқ истиқболи, элу юртимизнинг умиди, “Учинчи Ренессанс”нинг шонли бунёдкорлари – ёшларимиз эканига тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг Элчихона ходимлари Ёшлар кунига атаб тайёрланган байрам дастурхонида суҳбатларини давом эттирдилар.

Ўз ўрнида Анқара шаҳрига ташрифини мароқли ўтказган ёшларимиз учрашув давомида Туркиядаги илк таассуротлари ҳамда фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Мамлакатимиз ёшлари бугун Ўзбекистонга қайтиб кетишади