Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Истанбулда Ўзбекистон ёшлари кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди


Истанбулда Ўзбекистон ёшлари кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

ИСТАНБУЛ, 2 июль. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан «Тўпкапи турк дунёси маҳалласи маданият маркази»да  30 июнь – Ўзбекистон ёшлари кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Байрам тадбирида Ўзбекистон Стратегик тараққиёт маркази директори Элдор Туляков бошчилигидаги мамлакатимиз делегация, Туркияда вақтинча  ишлаётган ва таълим олаётган ёшларимиз иштирок этишди.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консули Амирсаид Агзамходжаев ўзининг чиқишида мамлакатимиз ёшларини  Ёшлар куни билан қутлаб, ўтган вақт мобайнида мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қуватлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил  сўзлаб берди. Хусусан, Туркиядаги Ўзбекистон ёшлари билан алоқаларни  мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар алоҳида  таъкидланди.

Бундан ташқари, иштирокчилар 9 июль куни бўлиб ўтадиган  муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловига  кўрилаётган  тайёргарлик ишлари, номзодлар ва уларнинг  сайловолди  дастурлари билан  танишдилар.  Бош консулхона томонидан Истанбул ва Бурса вилоятларида ташкил этиладиган муддатидан олдин овоз бериш нуқталари ҳақида маълумот  берилди.

Ўзбекистон Стратегик тараққиёт маркази директори Элдор Туляков ўз маърузасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб  берди.

Мамлакатимиздан келган «Моҳи мақом» ансамбли томонидан  тақдим этилган  ўзбек  миллий куй ва қўшиқлари иштирокчиларга байрамона  хушкайфият улашди.