Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон етакчисининг «ШҲТ-Афғонистон» алоқа гуруҳи форматида маслаҳатлашувларни қайта тиклаш ташаббуси жуда долзарб


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон етакчисининг «ШҲТ-Афғонистон» алоқа гуруҳи форматида маслаҳатлашувларни қайта тиклаш ташаббуси жуда долзарб

АНҚАРА, 5 июль. /«Дунё» АА/. Анқара Инқироз ва сиёсат тадқиқот маркази «ANKASAM» директори Меҳмет Сейфеттин Эрол (Туркия) «Дунё» АА учун шарҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча Ҳиндистон  раислигида видеоконференция шаклида  бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашидаги нутқида  илгари  сурилган долзарб ташаббусларни эътироф этди:

 

- Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг йилдан йилга минтақавий платформа сифатида ўз нуфузини мустаҳкамлаб бориши ҳамда ташкилотга аъзо давлатлар ва кузатувчиларнинг кенг географиясида кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришда муҳим аҳамият эга.

Саммит кун тартиби юқоридагилардан далолат беради. Унда иштирокчи давлатлар ва ушбу тузилма кузатувчилари ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг минтақада дўстлик, ўзаро ишонч муҳитини яратиш ва минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасидаги янги сиёсати туфайли Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Президентининг Деҳлида бўлиб ўтган ШҲТ саммитидаги нутқида ҳам  ушбу масалага яна бир маротаба эътибор қаратилганини алоҳида қайд этиш керак.

Ўзбекистон етакчисининг жорий йиғилишда эълон қилган «ШҲТ – Афғонистон» алоқа гуруҳи форматида қўшма фаолиятни ва маслаҳатлашувларни қайта тиклаш ташаббусини ўз вақтида ва долзарб деб ҳисоблайман. Бу тинчликни таъминлаш ва хавфсизлик учун қулай шарт-шароитларни шакллантиришга, шунингдек, қўшни Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига қаратилган масалаларни ҳал қилишда ташкилотга аъзо давлатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва янада яқин мувофиқлаштиришни ташкил этишга имкон беради.

Мен «ШҲТ – Афғонистон»  алоқа гуруҳи форматида маслаҳатлашувларнинг қайта тикланиши бугунги кунда бутун жаҳон ҳамжамиятини қизиқтирган Афғонистондаги иқтисодий ва сиёсий барқарорликни таъминлашга хизмат қилишига ишонч билдираман.