ТОШКЕНТ, 6 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, вазирлар ҳар қачонгидан ҳам кенг бўлган мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик кун тартибининг барча йўналишларини янада фаоллаштириш юзасидан фикр алмашдилар. Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида изчил фаолият юритиши алоҳида таъкидланди.