Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиядан муносабат: Ўзбекистонда эришилаётган муваффақиятлар ўз етакчисига ишонган, унинг ислоҳотлар жараёнларини қўллаб-қувватлаган ўзбек халқи меҳнатининг самараларидир


Туркиядан муносабат: Ўзбекистонда эришилаётган муваффақиятлар ўз етакчисига ишонган, унинг ислоҳотлар жараёнларини қўллаб-қувватлаган ўзбек халқи меҳнатининг самараларидир

АНҚАРА, 25 июль. /«Дунё» АА/. Анқара Сиёсат ва инқироз тадқиқотлари маркази директори, профессор Меҳмет Сейфеттин Эрол бугунги Ўзбекистоннинг ривожланиш жараёнларига муносабат билдирар экан, қуйидаги фикрларини “Дунё” ахборот агентлигига баён этди:

 

- Янги Ўзбекистоннинг кучли демократия ва эркин бозор иқтисодиётга эришиш мақсадининг асосида, шубҳасиз, кучли жамият қурилиши лозим эканлигини чуқур англаш ётади. Шу нуқтаи назардан “Янги Ўзбекистон” ўзининг бой тарихи билан уйғун шаклда ёрқин келажакни мақсад қилган, “инсон қадри”ни биринчи ўринга қўядиган “ижтимоий давлат”нинг ҳақиқий намунасидир.

Ўзбекистон кейинги 6 йил ичида иқтисодиётдан то давлат бошқарувигача, ижтимоий сиёсатдан қишлоқ хўжалигигача, қишлоқни ривожлантиришдан атроф муҳит сиёсатигача, рақамлаштиришдан тортиб то “яшил энергия”дан фойдаланишгача, энг муҳими, фаол минтақавий ҳамкорликдан конструктив глобал интеграцияга қадар барча соҳаларда ислоҳотларни жадаллаштирди.

Ўзбекистонда, хусусан, 2017 йилда бошланган ислоҳотлар жараёни 2023 йилдан бошлаб янги босқичга кирди. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш, ижтимоий осойишталикни таъминлаш, иқтисодиётни либераллаштиришга, таълим, илм-фан соҳасига, айниқса, олий ўқув юртларининг замон талаблари даражасида фаолият кўрсатишига алоҳида эътибор қаратилаётгани Ўзбекистонда “янги давр”да инсон, жамият ва ижтимоий давлат тушунчаси марказий ўринга олиб чиқилди.

Шубҳасиз, буларни тасодифий деб бўлмайди. Муваффақиятларнинг асосий сабаби бугунги кунда минтақада ва халқаро майдонда юзага келган ва келаётган ўзгаришларни теран ҳис қилаётган “Янги Ўзбекистон” етакчиси Шавкат Мирзиёев ва унинг жамоасининг сидиқил меҳнати билан изоҳланади. Эришилаётган зафарлар ўз етакчисига ишонган, унинг ислоҳотлар жараёнларини қўллаб-қувватлаган ўзбек халқи меҳнатининг самараларидир.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида ўз ифодасини топган икки асосий мақсад устувор аҳамият касб этади, деб ўйлайман. Биринчиси, фуқаролик жамияти ва сиёсий партияларнинг фаолият доирасини кенгайтириш орқали демократияни мустаҳкамлаш бўлса, иккинчиси фаровон жамиятни барпо этиш.

Умуман олганда, бу икки устувор мақсад бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Чунки биринчи мақсад қонун устуворлигига асосланган адолатли тартибни яратишга йўл очади, иккинчи мақсад Ўзбекистонга хорижий сармояларни жалб этишни осонлаштиради. Инвестициялар эса бандликни таъминлаши баробарида мамлакат ривожланишини, ташқи дунё билан ҳамкорлигини кучайтириш ва, албатта, ишсизлик муаммосини ҳал этиш ҳамда  инфляцияни пасайтиришга хизмат қилади.

Шубҳасиз, бу жараёнларда ижтимоий сиёсат муҳим аҳамиятга эга. Чунки мамлакат бойликларининг адолатли тақсимланиши жамиятнинг давлатга бўлган ишончини янада оширади. Аслини олганда, Шавкат Мирзиёев муваффақиятларидан бири ҳам айнан шундадир.

Ўзбекистон халқи 2023 йил 30 апрелда бўлиб ўтган Конституциявий референдумда юқори даражада фаоллик кўсатгани ва уни маъқуллагани, жорий йил 9 июлда бўлиб ўтган президент сайловларида “Янги Ўзбекистон” меъмори бўлган Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлагани мамлакат етакчисига бўлган катта ишончни тасдиқлайди.

Ўзбекистонга сафарим чоғида мамлакат халқи олиб борилаётган сиёсатни астойдил қўллаб-қувватлашига шахсан гувоҳ бўлдим.