Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбек ва турк халқларининг қардошлик ришталари асрларга туташ ва мустаҳкам


Ўзбек ва турк халқларининг қардошлик ришталари асрларга туташ ва мустаҳкам

Икки халқ ўртасидаги дўстлик алоқалари кейинги йилларда янада ривожланиб, барқарорлик касб этмоқда. Бунда қардош давлатлар раҳбарларининг ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлиги муҳим ўрин тутмоқда.

Маълумки, жорий йил 15-16 март кунлари Анқарада ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида  Президентимиз Шавкат Мирзиёев икки мамлакат ёшларининг бирдамлиги борасида сўз юртиб, туркиялик ёшларни Ўзбекистонга таклиф қилган эди.  

Таклифга биноан Туркия Республикаси Ҳатай вилоятининг бир гуруҳ ёшлари Ўзбекистонга келди.  

Туркиялик ёшлар делегацияси Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятининг тарихий ва туристик манзиллари бўйлаб саёҳат қилди. Юртимизнинг қадимий ва замонавий масканларидаги гўзаллик, такрорланмас меъморий обидалар сеҳрига ошуфта бўлди. Аҳоли, айниқса, ёшлар билан суҳбатлар, учрашувлар меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди. Ҳамкорликда бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишилди.

Меҳмонлар Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига ташриф буюрди.  

Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов мулоқот давомида икки давлат ёшлари ўртасида амалга оширилаётган кенг кўламли ҳамкорлик истиқболлари ҳақида тўхталди. Халқаро спорт мусобақаларида қўлга киритилаётган ютуқлар, Ўзбекистон ва Туркия бирдамлиги ҳамда икки мамлакат дўстлик ва қардошлик алоқалари янги босқичга чиққани айтиб ўтилди.  

Ўз навбатида, туркиялик ёшлар юртимиздаги бунёдкорлик ишларига юқори баҳо берди. Самарқандда бунёд этилган мўъжизакор мажмуалар, Бухоронинг қадимийликка уйғунлашган замонавий қиёфаси, Хоразмда Этноспорт фестивалига кўрилаётган тайёргарлик жараёнлари уларда унутилмас таассурот қолдирган.    

Учрашув якунида икки мамлакат ёшлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, турли соҳа ва йўналишларда тажриба алмашиш, ҳамкорлик истиқболлари хусусида ҳамфикр эканликлари таъкидланди.