АНҚАРА, 24 август. /«Дунё» АА/. «SASAM» стратегик тадқиқотлар маркази директори, Туркия Буюк Миллат Мажлисининг (Парламенти) қонунчилик бўйича эксперти Месут Эмре Каракосе «Дунё» АА учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалга оширган давлат ташриф ҳақидаги фикрларини билдирди:
-Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги фаол ташқи сиёсати туфайли Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар стратегик шериклик даражасига чиқди ва йилдан-йилга жадал кенгайиб бормоқда.
Биз савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар ҳам жадал ривожланиб бораётганини, минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида мамлакатлар бир-бирини фаол қўллаб-қувватлаётганини кўраяпмиз.
Ўзбекистон Озарбайжон халқини қўллаб-қувватламоқда ва биринчилардан бўлиб озод қилинган ҳудуд аҳолиси учун мактаб қуриш ташаббуси билан чиқди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бокуга бу галги ташрифи икки давлат ўртасидаги фаол иқтисодий ҳамкорлик даврида амалга оширилди. Жумладан, сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсишга эришди. Қўшма корхоналар сони 4 баробарга ошди. Жорий йилда Ўзбекистон томонидан келишувга эришилган, Озарбайжонда ўзбек автомобилларини йиғиш, ипакчилик ва тўқимачилик кластерлари бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳам самарали ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир.
Икки давлат раҳбарларининг кўмаги туфайли Ўзбекистон ва Озарбайжон халқлари ҳамда иқтисодиёти фаровонлиги йўлида икки мамлакат ишбилармон доиралари фаолияти самарадорлиги ортиб бормоқда. Ўзбекистон Президентининг ташрифи арафасида ўтказилган, ҳамкорликнинг янги лойиҳалари ва савдо шартномаларининг мустаҳкам портфели шакллантирилган бизнес-форум якунлари мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.