Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон етакчиси томонидан илгари сурилган МДҲ доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган ташаббуслар жуда долзарб


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон етакчиси томонидан илгари сурилган МДҲ доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган ташаббуслар жуда долзарб

АНҚАРА, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. «EkoAvrasya» Евроосиё иқтисодий алоқалар жамғармаси бошқаруви раиси Ҳикмет Эрен «Дунё» АА учун шарҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекда шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги саммитидаги иштирокини изоҳлади:

– Ўзбекистон Президенти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисидаги иштирокини катта қизиқиш билан кузатдим. Унда Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистон етакчиси томонидан илгари сурилган МДҲ доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган ташаббусларни ўз вақтида ва долзарб деб биламан. Хусусан, ҳозирги мураккаб даврда МДҲга аъзо давлатларнинг салоҳиятли имкониятларини биргаликда баҳолашни ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни амалга ошириш жуда муҳим. Шу нуқтаи назардан, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган кўп томонлама ҳамкорликнинг янги узоқ муддатли кун тартибини ишлаб чиқиш мақсадида МДҲ мамлакатларининг етакчи таҳлил марказлари ва экспертларининг конференциясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон раҳбарининг 2012 йилдаги МДҲнинг эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битимини қайта кўриб чиқиш ва янгилаш тўғрисидаги ташаббусининг амалга оширилиши МДҲ географиясида иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги савдо айланмасини ўсиш суръатлари учун кучли рағбат бўлади.

 

Ҳудудлараро ҳамкорлик савдо-иқтисодий муносабатларнинг муҳим таркибий қисми эканлигини инобатга олиб, Президент Шавкат Мирзиёев МДҲ маконида ҳудудлараро ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлаш ташаббуси билан чиқди, транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтириш, йўловчи ва юк ташишни кўпайтириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни кўрсатиб ўтди.

 

Ўзбекистон раҳбарининг инвестицияларни рағбатлантириш ва лойиҳаларни илгари суриш бўйича қўшимча чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ҳамда МДҲ мамлакатларининг Саноат кооперацияси ва инновацион ишланмалари форумини ўтказиш ташаббуси ҳам алоҳида эътиборга лойиқдир. Ишончим комилки, мавжуд механизмлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ўсишини рағбатлантиришнинг юқорида қайд этилган янги воситаларини ишга тушириш иқтисодиётнинг турли тармоқларида ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини чуқурлаштириш, илғор инновацион технологияларни амалга ошириш ва барча МДҲга аъзо давлатларда иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш хизмат қилади.

 

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президентининг 2024 йилда Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида Халқаро иқлим форуми доирасида МДҲ маконидаги экологик хавф-хатарларга бағишланган махсус ялпи сессияни ташкил этилиши, шубҳасиз, келажакда глобал иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни мустаҳкамлашда глобал платформага айланади.