Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Доктор Кемал Явуз Атаман: Ўзбек тили - Навоий тили, у қалб тили, меҳр лисонидир


Доктор Кемал Явуз Атаман: Ўзбек тили - Навоий тили, у қалб тили, меҳр лисонидир

АНҚАРА, 21 октябрь. /«Дунё»АА/. Туркиядаги Карабюк университетининг тадқиқотчиси, доктор Кемал Явуз Атаман мамлакатимиз халқини 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан муборакбод этар экан, ўзбек тили ҳақидаги қуйидаги фикр-мулоҳазаларини "Дунё" ахборот агентлиги билан ўртоқлашди:



- «Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз». Туркийларнинг ота макони – Мовароуннаҳр бешик бўлган улуғ шоир, шуаронинг устози бўлган Алишер Навоийнинг ушбу мисралари нақадар катта маънога эга! Тил – маданиятнинг энг муҳим унсуридир. Навоий тили – қалб тили, меҳр тили, Ўзбекистон – Мовароуннаҳрнинг вориси, ўзбек тили – Навоий тилидир.

 

Мовароуннаҳр Ислом тамаддуни тарихининг шонли саҳифаларидан муносиб жой олган улуғвор ва муҳташам бир цивилизация соҳибидир. Бу заминдан етишиб чиққан алломалар, умаролар, улуғ сиймолар тарихнинг шонли саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан битилган.

 

Бугунги глобаллашув даврида ўзбек халқининг гўзал тилига, қалб ва кўнгиллар қулфини очувчи забонига эҳтиёж мавжуд. Ўзбекистон 21 асрнинг порлоқ юлдузига айланиб бораверар экан, ўзбек тилининг тарихда бўлгани каби башариятга энг гўзал асарларни туҳфа этишига тилакдошман.  

 

Ушбу фурсатдан фойдаланиб, барча ўзбекистонлик дўстларим ва қардошларимни 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан самимий табриклайман.

 

Барча қардошларимга ҳурмат ва эҳтиромимни изҳор этаман.