Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиянинг Сивас вилояти ишбилармон доира вакиллари бизнес-миссия билан Ўзбекистонга келади


Туркиянинг Сивас вилояти ишбилармон доира вакиллари бизнес-миссия билан Ўзбекистонга келади

АНҚАРА, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг Сивас вилоятида Ўзбекистоннинг инвестициявий ва савдо-иқтисодий салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Тақдимотда Сивас вилояти савдо-саноат палатаси, Туркия Тараққиёт агентлиги, Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ташкилоти (KOSGEB)нинг ҳудудий раҳбарлари ҳам маҳаллий тадбиркорлар иштирок этишди.

 

Тадбирда давомида, шунингдек, ўзаро савдони ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар ҳамда қўшма лойиҳалар истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, «Dermokil» компанияси раҳбарияти билан мулоқот чоғида Ўзбекистонда косметика маҳсулотлари, «Gökler» компанияси билан эса тиббиёт жиҳозлари ва мебель ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш  имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

 

Учрашув натижасида Сивас вилояти савдо-саноат палатаси раиси бошчилигидаги ишбилармонлар делегациясининг шу йил 8-10 ноябрь кунлари Ўзбекистонга бизнес миссиясини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

 

Сивас вилояти Марказий Анадолу ҳудудида жойлашган бўлиб, аҳолиси 637 минг кишини ташкил қилади.  Вилоятда  қишлоқ хўжалиги ва саноат бирдек ривожланган. Ҳудудда қора металл, мис, қўрғошин, никель, асбест, марганец, кўмир, хром ва мармар каби фойдали қазилмалар ишлаб чиқарилади. Қурилиш материаллари, озиқ-овқат, тўқимачилик, мебельсозлик, автомобиль, металлургия саноатлари яхши ривожланган. Вилоятда 5 та саноат зонаси мавжуд. 2022 йил якунларига кўра,  вилоят экспорти 95 миллион долларни, импорт эса 65 миллион долларни  ташкил қилди.