Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Самарқандда ТУРКСОЙ давлатлари киночилар иттифоқини яратишга оид меморандум имзоланди


Самарқандда ТУРКСОЙ давлатлари киночилар иттифоқини яратишга оид меморандум имзоланди

ТОШКЕНТ, 7 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бутунжаҳон жамиятининг «Ўзбекистон маданий мероси - янги ренессанс асоси» VII халқаро конгресси доирасида «Кино олами ва медиа: меросга янгича нигоҳ» конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нуфузли анжуманда Ўзбекистон тарихи ва тарихий шахслари ҳақида фильмлар яратиш учун ТУРКСОЙ мамлакатлари кино ташкилотларининг ижодий ва ишлаб чиқариш имкониятларини бирлаштиришнинг янги механизмлари муҳокама қилинди. Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон кино ташкилотлари раҳбарлари иштирокида туркий дунё мамлакатлари ўртасида келгусида ҳамкорликдаги фильмларни ишлаб чиқариш мавзулари кўриб чиқилди.

 

Ушбу мамлакатларнинг кино ташкилотлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган конференция якунлари бўйича маданий меросини оммалаштиришга доир янги кинолойиҳаларни тақдим этиш борасида Туркий маданият халқаро ташкилотга (ТУРКСОЙ) аъзо давлатлари киночилар иттифоқини яратишга оид меморандум имзоланди.