Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Истанбул шаҳрида Ўзбекистон Конституциясининг 31 йиллиги нишонланди


Истанбул шаҳрида Ўзбекистон Конституциясининг 31 йиллиги нишонланди

ИСТАНБУЛ, 8 декабрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Истанбул шаҳридаги Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг  31 йиллигига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Туркия Бандлик ташкилоти, йирик холдинглар, меҳмонхона бизнеси ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари иштирок этди.

 

Туркия томони эътиборига Ўзбекистонда амалга оширилган конституциявий ислоҳот, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимидаги ўзгаришлар, хорижий инвесторларга берилаётган имтиёзлар ҳақидаги муҳим маълумотлар тақдим этилди.

 

Давра суҳбати доирасида Туркиянинг Нигде, Кайсери ва Токат вилоятлари расмий шахслари ва тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича алоҳида музокаралар уюштирилди.

 

Мулоқот чоғида Ўзбекистон фуқаролари учун Туркияда доимий ва мавсумий иш ўринларини яратиш, меҳнат мигрантларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси кафолатларини таъминлаш каби муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилди.

 

Бўлиб ўтган музокаралар натижасида 2024 йилда Ўзбекистондан қўшимча равишда касбий малака даражаси юқори бўлган 500 нафар ишчиларни Туркияга жалб қилиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.