Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркияда “Özbekistan'ın Lider Kadınları” китоби тақдимоти ўтказилди


Туркияда “Özbekistan'ın Lider Kadınları” китоби тақдимоти ўтказилди

Жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари Аланя шаҳрида Туркиянинг “Байгенч” нашриёти Ўзбекистондаги “Shine” қизлар академияси билан ҳамкорликда мамлакатимизда турли соҳаларда самарали фаолият олиб бораётган иқтидорли ва фаол аёл-қизларнинг ижодий ишлари жамланган “Oʻzbekistan’ın lider kadınları” китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда бир гуруҳ ўзбек ва турк шоир-ёзувчилари, фан докторлари ва талабалар иштирок этишди.

Йиғилишда сўз олган “Байгенч” нашриёти раҳбари Арслан Байир бу каби тақдимот маросимлари икки миллат ўртасидаги адабий, маданий ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тақдимотда Аланя шаҳри ҳокими Осман Тарик Ўзчелик ҳам нутқ сўзлаб, ўзбек адабиёти ва санъати ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунга қадар “Shine” қизлар академияси раҳбари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Шоҳида Юсупова томонидан Америка, Туркия, Миср, Ҳиндистон, Озарбайжон, Хитой, Руминия каби давлатларда истеъдодли аёл-қизларимизнинг ижодий ишлари жамланган халқаро антологиялар нашр қилинган.

Ў.Алимов, ЎзА