Туркияда Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати илмий-амалий семинар ташкил этилди
АНҚАРА, 14 февраль. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 14 февраль куни Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан Туркияда буюк аждодимиз ҳаёти, илмий-ижодий мероси ҳамда у яшаган даврга оид ноёб маданий бойликлар ҳақида фикр алмашиш мақсадида мамлакатимиз элчихонаси қошида ташкил этилган “Ўзбек тили дўстлари” клуби, Туркиядаги Анқара, Гази, Башкент университетлари профессор-ўқитувчилари иштирокида илмий-амалий семинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.