Истанбулда «Ўзбекистон - Ислом цивилизацияси маркази» суратлар кўргазмаси очилди
ИСТАНБУЛ, 2 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқот маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда «Ўзбекистон - Ислом цивилизацияси маркази» номли суратлар кўргазмаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.