Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


Ўзбекистон Президенти ШҲТ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 4 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.


Ўзбекистон Президенти ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Урсула Гачек билан 3 июль куни бўлиб ўтган учрашувида бўлажак президентлик сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.


Истанбулда Ўзбекистон ёшлари кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

ИСТАНБУЛ, 2 июль. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан «Тўпкапи турк дунёси маҳалласи маданият маркази»да  30 июнь – Ўзбекистон ёшлари кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркиянинг Хатай провинцияси аҳолисига Ўзбекистон фуқаролари маблағлари ҳисобидан сотиб олинган модулли уйлар топширилди

ИСТАНБУЛ, 1 июль. /«Дунё» АА/. Туркиянинг Хатай провинциясида  Ўзбекистон фуқаролари, жумладан, ушбу  мамлакатда меҳнат қилаётган фуқароларимиз ҳисобидан сотиб олинган ва жиҳозланган 57 та модулли уйларни провинция аҳолисига топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Турк дунёси фотографлари Ўзбекистонда тўпланди

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигида “Турк дунёси фотографлари учрашуви” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.


Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси маркази ва Туркиядаги «Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти» ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланади

ИСТАНБУЛ, 1 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Тараққиёт Стратегияси маркази ижрочи директори Элдор Туляковнинг Туркияга  ишчи сафари давомида Истанбул шаҳридаги «Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти» биносида ушбу давлатда вақтинча  меҳнат фаолитияни амалга ошираётган фаол ватандошларимиз билан учрашув ташкил этилди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Истанбулда турк тадбиркорларини Ўзбекистон бозорига жалб этишни янада жадаллаштириш имкониятлари муҳокама қилинди

ИСТАНБУЛ, 1 июль. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси дипломатлари таниқли турк ишбилармон доира вакиллари  билан  учрашдилар, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Қўқонда Туркий тилли ёшларнинг халқаро фестивали бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /”Дунё” АА /. Жорий йил 11-15 июль кунлари Қўқон шаҳрида Туркий тилли ёшлар халқаро фестивали ўтказилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон ёшларига байрам табриги

Ўзбекистон ёшларига байрам табриги


Ўзбекистон Президенти Туркманистон миллий етакчисини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.