Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар раҳбарлари ва таниқли сиёсий арбобларидан, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 май. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг январь–март ойлари мобайнида Ўзбекистон дунёнинг 41 мамлакатидан 34,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мебель маҳсулотларини харид қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.