Округ сайлов комиссиялари раисларига гувоҳномалар топширилди
ТОШКЕНТ, 19 август. /«Дунё» АА/. Давлат бошқаруви академиясида Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолари учун икки кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди.