Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Турк дунёси журналистлар федерацияси ўртасида Ҳамкорлик келишуви имзоланди


Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Турк дунёси журналистлар федерацияси ўртасида Ҳамкорлик келишуви имзоланди

АНҚАРА, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. Анқара шаҳрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси билан Турк дунёси журналистлар федерацияси (Türk dünyasi gazeteciler federasyonu) ўртасида Ҳамкорлик келишуви имзоланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон ва Туркиянинг Турк дунёси билан муносабатларни яхшилашга интилиши, икки мамлакат раҳбарларининг учрашувлари самаралари, туркий тилли давлатлар медиа ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, ўзбек ва турк халқларини азалий дўстлик, биродарлик ва қардошлик ришталари боғлаб туриши, ҳамкорликда турли соҳаларда эришилган муваффақиятлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

- Ушбу келишувда журналистларнинг тажриба алмашишини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг ўзаро алоқаларини йўлга қўйиш, томонларнинг ҳамкорликда медиа тадбирларни ташкил этиши сингари  масалалар ҳам ўз ифодасини топган, – дейди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов.

 

Турк дунёси журналистлар федерацияси нодавлат ташкилоти бўлиб, 2014 йили Анқарада ташкил этилган. Федерация журналистларни касбий фаолияти бўйича медиаоламда бирлаштириш билан бирга, маданият, санъат ва кино соҳалари ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Федерация дунёдаги кўплаб давлатларнинг журналистлар ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.