Ўзбекистон-Туркия: Абадий дўстлик Шартномасига 25 йил!
Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома 1996 йил 8 майда Тошкент шаҳрида имзоланган.
2021 йил 8 майда мазкур Шартнома имзоланганлигига 25 йил тўлмоқда.
Шартномага биноан, қардош ва дўст мамлакатлар бўлган Ўзбекистон ва Туркия ўз муносабатларини ҳамкорлик ва ўзаро ишонч асосида қурадилар. Томонлар муносабатларини бир-бирларининг мустақиллигини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш, ички ишларига аралашмаслик, тенг ҳуқуқлилилик ва ўзаро манфаат принциплари асосида фаоллик билан ривожлантиришга ўз қатъийликларини тасдиқлайдилар. Ушбу Абадий дўстлик Шартномаси икки давлат ўртасидаги муҳим халқаро шартномалардан биридир.