Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

ТУРКСОЙ Бош котиби ўринбосари Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига қутловнома йўллади


ТУРКСОЙ Бош котиби ўринбосари Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига қутловнома йўллади

 

АНҚАРА, 9 февраль. /«Дунё» АА/. Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ Бош котиби ўринбосари доцент, доктор Билал Чакижи 9 февраль - буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига қуйидаги қутловномани йўллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

- Шубҳасиз, бугунги ва кўҳна туркий тилнинг асосларида
Алишер Навоий меросининг ўрни алоҳида. Алишер Навоий куйлаган туркий тил ёки Ўрта Осиё чиғатой тилининг давомчиси бугунги замонавий ўзбек тили ҳисобланади.

Ушбу фурсатдан фойдаланиб, ўзбекистонлик ҳамма  қардошларимни, умуман, бутун турк дунёси аҳлини барчамизнинг қадриятимиз, ҳаммамизнинг улуғ бобокалонимиз бўлган Алишер Навоий ҳазратларининг таваллуд айёми билан Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ номидан муборакбод этар эканман, буюк Алишер Навоий қаламига мансуб ушбу сатрларни сизлар билан баҳам кўришни истадим:

 

Бағримга, эй айрилиқ тикони, ҳар замон сопланма,

Эй кўнгул, юз азият келса, кўзга бошқасини олма,

Минг бало юзланса, эй жон, ёрдан айрилма,

Бўлса юз минг жоним ол, эй ҳижрон, лекин қилма,

Ёримни мендин жудо ёхуд мени ундан жудо!