ТОШКЕНТ, 20 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон 2021 йилда 18 мамлакатга қиймати 42,1 миллион AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига қараганда, гилам экспорти 2020 йил билан солиштирилганда 12,8 миллион долларга кўп.
2021 йилда Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар қуйидагилар:
Қирғизистон (20,3 миллион доллар), Озарбайжон (7,4 миллион доллар), Россия (4,2 миллион доллар), Афғонистон (3,4 миллион доллар), Қозоғистон (2,8 миллион доллар), Саудия Арабистони (2,2 миллион доллар), Тожикистон (538 минг доллар), Украина (437 минг доллар), АҚШ (430 минг доллар), Арманистон (185 минг доллар) ва Туркия (115 минг доллар).