Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Бош консулликда Истанбулдаги ўзбекистонлик фаол хотин-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди


Бош консулликда Истанбулдаги ўзбекистонлик фаол хотин-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди

ИСТАНБУЛ, 10 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Истанбул шаҳридаги вакили Туркияда яшаётган ва меҳнат қилаётган фаол ўзбекистонлик хотин-қизлар билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқининг  мазмун-моҳияти иштирокчиларнинг эътиборига ҳавола қилинди.

Шунингдек, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни, роли ва нуфузи тобора ортиб бораётганлиги, опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаоллигини ошириш, турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

 Бундан ташқари, тадбирда Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Ватандош хотин-қизлар, ўз навбатида, Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида мамлакатимизда аёлларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлашга қаратилган  изчил ислоҳотлар ўз самарасини бераётганини эътироф этдилар.