Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


Ўзбекистон ва Туркия парламентлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 13 июль. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Туркия парламенти Ташқи алоқалар комиссияси раиси Фуат Октай бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди, деб хабар  бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Истанбулдаги ўзбекистонлик хотин-қизлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

ИСТАНБУЛ, 7 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида Туркияда истиқомат қиладиган ўзбекистонлик аёллар иштирокида видеалоқа воситасида очиқ мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркиянинг Алания шаҳрида Ўзбекистон ижтимоий -сиёсий ҳаётида рўй берган муҳим воқеликларга бағишланган тадбир ўтказилди

АНҚАРА, 6 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси томонидан  Алания шаҳрида 2 июль - Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинган кун ва Президент сайловига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Несебр шаҳрида Ўзбекистон – Болгария ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

АНҚАРА, 6 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ходимларининг Болгарияга ишчи сафари давомида Несебр шаҳар мэриясида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамда туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришга бағишланган тадбир  ташкил этилди, деб  хабар  бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари Бокуда музокара ўтказдилар

ТОШКЕНТ, 6 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан музокаралар ўтказди, деб  хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистоннинг мактаб ўқувчилари Болгарияда бўлиб ўтган халқаро мусобақада совринли ўринларни эгаллашди

АНҚАРА, 5 июль. /«Дунё» АА/. Жорий йил 30 июнь – 4 июль кунлари Болгариянинг Несебр шаҳрида “Чегара билмас математика” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди, деб  хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон етакчисининг «ШҲТ-Афғонистон» алоқа гуруҳи форматида маслаҳатлашувларни қайта тиклаш ташаббуси жуда долзарб

АНҚАРА, 5 июль. /«Дунё» АА/. Анқара Инқироз ва сиёсат тадқиқот маркази «ANKASAM» директори Меҳмет Сейфеттин Эрол (Туркия) «Дунё» АА учун шарҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча Ҳиндистон  раислигида видеоконференция шаклида  бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашидаги нутқида  илгари  сурилган долзарб ташаббусларни эътироф этди:


Истанбулда Ўзбекистон ёшлари кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

ИСТАНБУЛ, 2 июль. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан «Тўпкапи турк дунёси маҳалласи маданият маркази»да  30 июнь – Ўзбекистон ёшлари кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси маркази ва Туркиядаги «Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти» ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланади

ИСТАНБУЛ, 1 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Тараққиёт Стратегияси маркази ижрочи директори Элдор Туляковнинг Туркияга  ишчи сафари давомида Истанбул шаҳридаги «Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти» биносида ушбу давлатда вақтинча  меҳнат фаолитияни амалга ошираётган фаол ватандошларимиз билан учрашув ташкил этилди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркияда Ўзбекистоннинг Ёшлар куни кенг нишонланмоқда

АНҚАРА, 28 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизда кенг нишонланаётган 30 июнь Ёшлар кунига бағишланган тадбирлар Туркиядаги ёш фуқаро ва талабаларимиз иштирокида ҳам бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради “Дунё” ААнинг Анқарадаги мухбири.